09.05.2024 16:44
5759
Рўзиқул Бердиевга икки бор чора кўрилди, «Андижон» мухлислар сабаб жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига
«Бунёдкор» — «Динамо»
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Динамо» учрашувининг 90+3-дақиқасида «Бунёдкор» жамоаси футболчиси Тоҳир Тўхтасинов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тоҳир Тўхтасиновга (Бунёдкор) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

«Локомотив» — «Андижон»
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги «Локомотив» — «Андижон» учрашувининг 90+2 дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Сардор Азимов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Азимовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор» — «Сўғдиёна»
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Сўғдиёна» учрашуви комиссарининг огоҳлантиришига қарамай «Пахтакор» жамоаси аъзолари танаффус вақтида майдонга белгиланган вақтдан кеч чиққанлиги, бу билан турнир “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.2-бандида белгиланган тартибга риоя қилмагани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Пахтакор» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Динамо» — «Металлург»
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Динамо» — «Металлург» учрашувининг 65-дақиқасида «Динамо» футбол клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Санжар Шоаҳмедовга (Динамо) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор» — «Сўғдиёна»
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Сўғдиёна» учрашувининг 65-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби футболчиси Люпче Дориев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Люпче Дориевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

ОКМК — «Бунёдкор»
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги ОКМК — «Бунёдкор» учрашувининг 66-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби мураббийи Анвар Ғофуров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анвар Ғофуровга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон»— «Насаф»
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Андижон»— «Насаф» учрашувининг 42-дақиқасида «Насаф» футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ён ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Металлург» — “Сирдарё ФА”
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Металлург» — “Сирдарё ФА” учрашувининг 14-дақиқасида «Металлург» футбол клуби футболчиси Мирғиёс Сулаймонов симулясия учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мирғиёс Сулаймановга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Олимпик» — «Нефтчи»
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Олимпик» — «Нефтчи» учрашувининг 78-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Ботирали Эргашев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ботирали Эргашевга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Олимпик» — «Нефтчи» учрашувининг 90+5-дақиқасида «Олимпик» футбол клуби футболчиси Акбар Абдирасулов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акбар Абдирасуловга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги «Олимпик» — «Нефтчи» учрашувининг 90+11-дақиқасида «Олимпик» футбол клуби футболчиси Жалолиддин Содиқов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жалолиддин Содиқовга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги
«Локомотив» — «Зомин»
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Локомотив» — «Зомин» учрашувининг 85-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Абдулазизхон Абдурашидов ён ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулазизхон Абдурашидовга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор» — «Шўртан»
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Шўртан» учрашувининг 66-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Улуғбек Худойбердиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Улуғбек Худойбердиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор» — «Шўртан»
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Шўртан» учрашувининг 71-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчилари Амир Тўрақулов ҳамда Суҳроб Иззатовлар бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Амир Тўрақуловга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди, шунингдек, Сухроб Иззатовга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — «Навбаҳор»
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Насаф» — «Навбаҳор» учрашувининг танаффус вақтида «Насаф» футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Дўстлик Тошкент” – “Сирдарё ФА”
Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги “Дўстлик Тошкент” – “Сирдарё ФА” учрашувининг 83-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси А. Ўринбоев рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Асрорбек Ўринбоевга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

«Динамо» — «Навбаҳор»
Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги «Динамо» — «Навбаҳор» учрашувининг 80-дақиқасида «Динамо» футбол клуби футболчиси Франсис Нарх бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Франсис Нархга (Динамо) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Насаф»
Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги «Андижон» — «Насаф» учрашувининг 80-дақиқасида «Насаф» футбол клуби футболчиси Муродбек Рахматов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муродбек Рахматовга (Насаф) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Динамо»
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Андижон» — «Динамо» учрашувининг 77-дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Бектемир Абдуманнонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этиланган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бектемир Абдуманноновга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Нефтчи» — «Металлург»
Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Металлург» учрашувининг 35-дақиқасида «Металлург» футбол клуби футболчиси Раҳимжон Давронов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Раҳимжон Давроновга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Динамо»
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги «Андижон» — «Динамо» учрашувида «Андижон» футбол клуби мухлислари томонидан майдон ва футболчилар томонга турли буюмлар улоқтирилган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Андижон» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Жиззах»
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Жиззах» учрашувининг 80-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби футболчиси Владимир Ёвович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Владимир Ёвовичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Жиззах»
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Жиззах» учрашувининг 88-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасурбек Ёқубовга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Олимпик» — “Локомотив БФК”
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Олимпик» — “Локомотив БФК” учрашувининг 52-дақиқасида “Локомотив БФК” жамоаси футболчиси Отабек Туробов тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Отабек Туробовга (Локомотив БФК) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
«Олимпик» — “Локомотив БФК” учрашувининг 45-дақиқасида «Олимпик» жамоаси футболчиси Жалолиддин Содиқов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жалолиддин Содиқовга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» — «Андижон»
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Андижон» учрашувининг 75-дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Сардор Азимов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Азимовга (Андижон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Андижон» учрашувининг 51-дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Бектемир Абдуманнонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бектемир Абдуманноновга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Чиғатой» — «Сурхон»
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Чиғатой» — «Сурхон» учрашувининг 90+4 дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Шерботаев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳумоюн Шерботаевга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 “Олимпик Мобиуз” — «Локомотив»
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” — «Локомотив» учрашувининг 58-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Абубакр-Ризо Турдалиев тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абубакр-Ризо Турдалиевга (Локомотив) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

«Зомин» — «Қизилқум»
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги «Зомин» — «Қизилқум» учрашуви якунлангандан сўнг «Зомин» жамоаси ижрочи директори Даврон Шаймардонов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Даврон Шаймардоновга (Зомин) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар