Нойер: «Футбол ўйнаганлар нимани ҳис қилаётганимни билади. Ўзимизни финалда кўргандик»
«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер ЕЧЛ яримфиналидаги «Реал» билан ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
Немис клуби 2012 йилдан сўнг илк бор мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди.
«Футбол ўйнаганлар ҳозир нималарни ҳис қилаётганимни билади. 85-дақиқагача 1:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда турнирни тарк этганимиз аламли.
Лондон томон яна бир қадам ташлагандик, ўзимизни финалда кўрдик. Ҳозир бошқа гапим йўқ», — дея мюнхенликлар посбонининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Нойер 88-дақиқада хатога йўл қўйгач, Мадрид клуби ҳисобни тенглаштирди. У Винисиуснинг зарбасидан сўнг тўпни ушлаб қола олмади ва Хоселу хатодан фойдаланди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар