«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ яримфиналида «Реал»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бутун мавсум давомида ўйинлар давомида алмаштиришларга мажбур бўлдик. Доим жароҳатларга жавоб беришимизга тўғри келди. Бугун барча 4 ҳужумчини ўзгартирдик.
Ҳеч қачон ўйинни ўзимиз хоҳлагандек ўзгартира олмадик, чунки мавсум давомида жароҳатларга муносабат билдиришга мажбур бўлдик. Бу жуда кўп. Бугун ҳам Павлович жароҳат олиб ташқарига чиқди ва 10 киши билан ўйнаганимизда тўп ўтказиб юбордик.
Ўйинни қутқариб турган энг яхши футболчимиз (Нойер) хатога йўл қўйди. Индивидуал хато баҳсни ўзгартириб юборди, кейин эса ҳисобни 2:2 кўринишига келтиришимизга имкон берилмади.
«Бернабеу»? Бу стадион ҳакамларга таъсир ўтказади.
Де Лигт гол ургунча ҳуштак чалингани? Майдоннинг нариги томонида шундай иш бўлса, бундай қилинмасди», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради Marca.