Терри Анри «Реал»нинг Чемпионлар Лигаси финалига чиқиши ҳақида гапирди.
Мадрид клуби турнирнинг яримфиналида «Бавария»ни 88 ва 90+1-дақиқаларда урилган голлар эвазига мағлуб этди (2:1, биринчи — ўйин 2:2).
«Ўйин 90 дақиқа давом этади. Сиз 90 дақиқа ўйнашингиз керак, бу жуда оддий. Бу дастлабки икки дақиқада, ўйин ўртасида ёки охирида гол уришнинг ўзи кифоя, дегани эмас. Баҳс 90 дақиқа давом этади ва «Реал» билан сиз буни чинакамига ҳис қиласиз.
Бундай ўйинда Кейнни алмаштириш мумкин эмас (85-дақиқада захирага олинди ва ўшанда Мюнхен клуби ғалаба қозонаётганди), чунки сиз «Реал»га қарши ўйнаяпсиз. Кечирасиз-у, Микки Маус жамоасига қарши ўйнамаяпсиз. Бу «Реал Мадрид» ва улар қандай ғалаба қозонишни билишади. Бунда омад йўқ, буни «Реал Мадрид» дейишади. Нуқта», — дейди Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси.