09.05.2024 09:56
4679
Анчелотти: «Яна камбэкни уддаладик. Бу «Реал» — фаолиятимдаги энг яхши жамоа»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Бавария»га қарши ЕЧЛ яримфиналидан (2:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бавария» гол урганида қайтишга кучимиз бор эди. «Бернабеу»да яна камбэк содир бўлди. Бу ерда, бизнинг мухлисларимиз учун бу — жуда оддий нарса. Биз улар билан кутилмаган нарсалар қилишимиз мумкин.

Биз ишондик. Хоселу ажойиб ишлади. У — ажойиб ҳужумчи. Жуда яхши ҳаракат қилдик ва ўйин охирида катта кучга эга бўлдик.

Албатта, мен бундан завқланаман — охиригача. Ла Лига ғолиблигини нишонлаш учун мухлисларимиз билан ажойиб кун ўтказамиз.  (Журналистга) Биз билан Мадридда қолишингиз мумкин!

Футболчилардан жуда миннатдорман, улар жуда қаттиқ меҳнат қилишяпти. Ўйлашимча, бу — менинг фаолиятимдаги энг яхши жамоа. 

«Бавария»нинг ҳисобланмаган голи? Ҳаммаси яққол кўринди, офсайд бўлиши мумкин эди, шунинг учун биз тўхтадик.

Марчиняк — юқори савиядаги ҳакам. «Бавария» вазиятдан нолияпти, биз эса Начонинг голини бекор қилганидан норозимиз. Киммих «шўнғиганди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар