08.05.2024 13:58
2034
Теглар
Тухел: «Реал» ўз уйида ўйнашини инобатга олсак, уларда 51% устунлик бор. Аммо биз «Уэмбли»га бормоқчимиз»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ яримфинали доирасида «Реал» билан жавоб баҳси (биринчи ўйин — 2:2) олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Барча тайёргарлик ўйин мазмунига қаратилди. Биз «Реал»нинг «афсона» эканлиги ҳақида гаплашмадик. Бу — ғалаба қозониш энг қийин стадионлардан бири, аммо имконсиз эмас. Биринчи ўйинни жуда яхши ўтказдик, афсуски, ғалаба қозона олмадик.

Рақиб ўз уйида ўйнашинини ҳисобга олсак, эҳтимол устунлик 51% «Реал» фойдасига. Бу дунёдаги энг катта клублардан бири эканлиги аниқ. Биз ҳам Европанинг катта клубимиз. Шунинг учун бу ажойиб ўйин бўлади.

Яримфиналдамиз, финалга чиқмоқчимиз. «Уэмбли»га бориш учун ўйнаймиз — бошқа ҳеч нарса эмас.

Ўйлайманки, ўйин турли тўлқинларда ривожланиши, турли лаҳзалар бўлиши мумкин. Иккала жамоа ҳам баъзида чидаши ва қийналишига тўғри келади. Иккала жамоа ҳам тўпга эгалик қилишда ва тезкор ҳужумларда жуда кучли», — дея мюнхенликлар устозининг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар