Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчисини аниқлаб келмоқда.
Апрел ойида Суперлигада 1 та, Ўзбекистон кубогида эса 3 та баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.
Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар
Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Сўғдиёна) – 3 ўйин, 2 гол, 2 ассист
Жоэл Кожо (Динамо) – 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист
Жаҳонгир Абдусаломов (Сурхон) – 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист
Суперлига. Апрел ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар
Веско Стешевич (Металлург) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 8:1
Виталий Левченко (Нефтчи) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 8:2
Самвел Бабаян (Навбаҳор) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:2
Иван Бошкович (Сўғдиёна) – 4 ўйин, 4 ғалаба, тўплар фарқи 8:2
Февзи Давлетов (Сурхон) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 10:2
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.