08.05.2024 10:37
2295
«ПСЖ» президенти: «Яхшироғига лойиқ эдик. Футбол баъзан шундай адолатсиз»

«ПСЖ» бош мураббийи Носир Ал Хилайфий ЕЧЛ яримфиналида «Боруссия Д»дан (0:1, биринчи ўйин — 0:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Натижадан жуда хафамиз. Бундан яхшисига лойиқ эдик. 4 бор устун ва тўсинга зарба бердик, ўтган ҳафтада 2 марта... Тўп шунчаки дарвозага кирмади. Футболчилар ва мураббий қўлларидан келганини қилишди.

Дортмунд клубини табриклайман. Финалга чиқамиз, деб ўйлагандик.  Ўзимиз ва мухлислар учун хафа бўлдик.

Европадаги энг ёш жамоам билан фахрланаман. 5 йил ичида 3 марта яримфиналга чиқдик. Аммо бу бизнинг мақсадимиз эмас. Мақсадимиз — финал.

Бу футбол ва у баъзида адолатсиздир. Лекин буни қабул қиламиз», — деди парижликлар президенти Cанал+'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар