Орсато «ПСЖ» — «Боруссия» ўйинидан кейин кўз ёшини тия олмади
Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйини доирасидаги «ПСЖ» ва «Боруссия» (0:1) учрашувини бошқарган Даниэле Орсато учрашувдан кейин кўз ёшларини тия олмади.
Гап шундаки, Париждаги «Парк де Пренс» ўйингоҳида ўтган учрашув италиялик 48 ёшли ҳакамнинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинига айланди. Орсато 2006 йилдан буён А Серияда, 2007 йилдан УЕФА турнирларида фаолият юритиб, 2012 йилдан Чемпионлар лигасининг ўйинларига мунтазам тайинланадиган бош ҳакамга айланганди.
Италиялик ҳакам жорий мавсум якунида фаолиятини якунлайди. Евро-2024 баҳслари Орсатонинг сўнгги мусобақасига айланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар