08.05.2024 15:32
21067
Теглар
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди

Қатарда ўтган Осиё кубоги U23 турнирида қитъа вице-чемпионига айланиб, ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси пул мукофоти билан тақдирланди.

Tribuna.uz’га маълум қилинишича, Ўзбекистон олимпия жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олгани учун жамоанинг ҳар бир аъзоси 30 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланган.

Темур Кападзе шогирдлари турнир гуруҳ босқичида Малайзия (2:0), Кувайт (5:0) ва Ветнамни (3:0) мағлуб этган бўлса, чоракфиналда Осиё чемпиони Саудия Арабистони (2:0) турнирдан чиқариб юборилди. Яримфиналда эса Индонезия (2:0) устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон олимпия жамоасига илк бор Олимпиада йўлланмасини келтирди. Вакилларимиз финалда Японияга (0:1) аламли тарзда мағлуб бўлишди. Финалга ЎФА президенти Абдусалом Азизов ҳам Доҳага борган эди.

Қайд этиш жоиз, футбол бўйича олимпия жамоаси ўзбек спорти тарихида жамоавий баҳслардан Олимпиадага йўлланма олган илк жамоага айланди.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 август кунига қадар бўлиб ўтади. Темур Кападзе шогирдлари С гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси олимпия жамоаларига қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар