08.05.2024 09:43
1364
Теглар
Диего Коста ва унинг дўстлари Бразилиядаги сув тошқинларида 100 га яқин одамни қутқаришди 

Диего Коста ва унинг дўстлари сув тошқинида жабрланганларни  қутқаришда ёрдам беришди. 

Cadena SER хабарига кўра, «Гремио»да ўйнаётган «Челси» ва «Атлетико»нинг собиқ форварди машғулотдан сўнг уйига қайтаётганда Риу-Гранди-ду-Сул штати ҳудудларида сув тошқини туфайли ёрдамга муҳтож одамлар гуруҳига дуч келди.

Қандай қилиб ёрдам бериши мумкинлигини аниқлагач, футболчи ўзининг гидроциклини (сув скутери) жабрланувчиларга берди. Шунингдек, қўшимча сув транспорти билан 4 нафар дўстини чақирди. Улар биргаликда ҳалокатли вазиятга тушиб қолган 100 га яқин одамнинг ҳаётини сақлаб қолишгани айтилмоқда. 

«Мен 56 ёшдаман ва доим Geral («Гремио» мухлислари гуруҳи ) билан биргаман. Бугун Диего қилган ишларни ҳеч қачон кўрмаганман. У бир неча ой олдин келган. У йўл танламас машинасини сувда қолдириб, гидроциклини олди ва дўстларига қўнғироқ қилди», — деди мухлислардан бири.

BBC'нинг хабар беришича, сув тошқини туфайли Риу-Гранди-ду-Сулдаги 150 мингга яқин аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Камида 85 киши ҳалок бўлган, яна 130 киши бедарак йўқолган. Вазият шу ҳафтадаги кучли ёмғирлар сабаб янада ёмонлашиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар