«Боруссия Д» яримҳимоячиси мактабдаги имтиҳондан сўнг ЕЧЛ яримфиналига борди
Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп тепаётган германиялик футболчи Келл-Арик Ветиен мактабдаги имтиҳондан сўнг Чемпионлар лигасининг жавоб ўйинига Парижга бориб келди.
18 ёшли Ветиен имтиҳон туфайли жамоадан алоҳида парвоз қилишга мажбур бўлган. «Боруссия» устози Эдин Терзич дастлаб ёш футболчини бундай муҳим ўйинга олиб кетишни режалаштирмаганди, аммо муваффақиятли дебютдан сўнг унинг фикри ўзгарган.
У ўтган ҳафта охирида «арилар» сафида «Аугсбург»га қарши баҳсда (5:1) дебют қилиб, Марко Ройснинг голига ассистентлик қилган эди.
Маълумот учун, Ветиен «ПСЖ»га қарши жавоб баҳсида (1:0) қайдномадан ўрин олган бўлса-да, майдонга тушмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар