07.05.2024 11:43
8043
Теглар
«Жирона» ЕЧЛда ўйнаши учун ташкилий жиҳатдан «Ман Сити»дан мустақиллигини исботлаши керак

«Жирона» Чемпионлар Лигасидаги иштироки борасида аниқлик кутмоқда.

Каталония клуби ушбу мавсум якунига кўра Ла Лигада кучли тўртликдан жой олишини кафолатлади. Мишел Санчес шогирдлари 34- турдан кейин 74 очко билан 2-ўринда бормоқда.

ESPN хабарига кўра, «Жирона» келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун УЕФА рухсатини кутиши керак. Клубнинг 47% акциялари «Манчестер Сити»га эгалик қилувчи City Football Group компаниясига тегишли.

УЕФА регламентига кўра, бир хўжайинга тегишли бўлган икки клубга бир хил еврокубоклар мусобақасида ўйнаш ҳуқуқи берилаётганда ўз ички чемпионатида энг юқори натижани қайд этгани инобатга олинади. Агар жамоалар бир хил ўринларни эгалласа, йўлланма клублар рейтингида энг юқори коэффициентга эга бўлганига берилади.

Таъкидланишича, «Жирона» Европа Лигаси иштирокчиси мақомига тушиб қолиши даргумон, бироқ ёзда каталонияликлар УЕФА клублар молиявий назорати органига «Манчестер Сити»дан ташкилий мустақиллигини исботлаши керак бўлади.

Олдинги мавсумларда Red Bull'га тегишли бўлган «Лейпциг» ва «Залцбург» клубларига Чемпионлар Лигасида бирга ўйнашга рухсат берилганди. УЕФА текширувлардан сўнг бошқа клубларга ҳам шундай рухсатномалар берган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар