07.05.2024 00:48
3459
Теглар
РПЛ. ЦСКА «Рубин» билан баҳсда ғалабани бой берди, Файзуллаевдан гол

Россия чемпионатининг 27-турида ЦСКА ўз майдонида «Рубин»ни қабул қилиб, 90+2-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди. 

Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев гол урди, меҳмонларда Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов захирада қолдирилди. 

ЦСКА 39 очко билан саккизинчи, Қозон клуби 38 очко билан тўққизинчи поғонага жойлашган. 

РПЛ. 27-тур

ЦСКА Рубин 2:2

6 май, «ВЭБ Арена»

Голлар: Файзуллаев (45+2), Чалов (74) — Рожков (42), Даку (90+2).

ЦСКА – Акинфеев, Ҳелвен (Глебов, 72), Дивеев, Виллиан Роша (Лукин, 72), Агапов, Гайич, Зделар, Обляков, Файзуллаев, Давила (Чалов, 56), Заболотний (Мусаев, 67).

Рубин – Дюпин, Кабутов (Ломовицкий, 88), Мартинович, Вуячич, Грицаенко, Рожков, Зотов (Ранжелович, 77), Иву, Рибус (Безруков, 65), Шабанҳажай (Иванов, 89), Даку.

Огоҳлантиришлар: Виллиан Роша (57), Зотов (60), Рибус (65).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар