«Реал» «Гранада»га ҳурмати туфайли Ла Лига кубогини топшириш маросимини бошқа муддатга қолдиришни сўради
«Реал» Ла Лига чемпионлигининг тақдирлаш маросимини бошқа муддатга қолдирмоқчи.
Мадрид клуби 34-турдан сўнг 87 очко жамғариб, муддатидан аввал чемпионликни кафолатлади.
Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) уларга кубокни 11 май куни – «Гранада» билан сафар баҳси олдидан ёки ўйиндан кейин топширишни режалаштирганди. Бироқ «Реал» тақдирлаш маросимини 14 майга кўчиришни сўради — шу куни клуб «Сантиаго Бернабеу»да «Алавес»ни қабул қилади.
Мадридликлар «Гранада»га ҳурмат туфайли шундай қилишди. Улар чемпионликни Ла Лигадан тушиб кетиш арафасида турган жамоа майдонида нишонлашни исташмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар