07.05.2024 14:35
3575
Каррагер: «Каземиро тушуниши керак — унда топ даражадаги фақат 3 та ўйини қолди. Кейин МЛС ёки Саудияга кетади»

Жейми Каррагер Каземиронинг ўйинини танқид қилди.

Ҳимоя марказида ўйнаган «МЮ» футболчиси АПЛ 36-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» (0:4) билан ўйинда 8 марта алданди. Бу Премер-лигада мавсум антирекорди ҳисобланади.

«Каземиро тажрибали футболчи сифатида топ даражадаги 3 та ўйини қолганини тушуниши керак — АПЛдаги баҳслар ва Англия Кубоги финали. Кейин у МЛС ёки Саудия Арабистонига йўл олади.

Жиддий айтяпман. Унинг агенти ва атрофидагилар айтишлари керак: бўлди, етади. 

Биз уни Европада гегемонлик қилган энг яхши яримҳимоячилардан бири сифатида билардик — Кросс ва Модричнинг ёнида. Мен унинг ютуқларига яқин келмаганман – у Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, Бразилия миллий жамоаси ва «Реал»да ўйнади.

Фаолиятимни якунлаётганимда ўзимга шундай дегандим: футбол сизни тарк этишидан олдин уни тарк этинг. Юқори даражадаги футбол Каземирони тарк этди. У буни тугатиши ва ҳаётида давом этиши керак.

Футболчини бундай синовдан ўтказишга ҳожат йўқ. Бу «Кристал Пэлас» эди. «Пэлас»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, бу «Манчестер Сити» ёки «Реал» эмасди», — дейди «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар