07.05.2024 12:30
3041
Теглар
Энрике: «ЕЧЛни тарк этиш муваффақиятсизликми? Жуда испанча савол. Сизлар доим негативни кўрасиз»

Луис Энрике Чемпионлар Лигасидаги эҳтимолий мағлубиятга қандай муносабатда бўлиши ҳақида жавоб берди.

Бугун, 7 май куни «ПСЖ» турнир яримфинали жавоб баҳсида «Боруссия»ни қабул қилади (Биринчи ўйин — 0:1).

— Турнирдан чиқиб кетишни муваффақиятсизлик деб ҳисоблайсизми? (Испаниянинг El Chiringuito шоусидан савол) 

— Бу жуда испанча савол. Сиз ҳар доим негатив кўрасиз.

Ҳаёт давом этмоқда, қуёш чиқмоқда. Парижда қуёш чиқса, у ҳар доим ажойиб бўлади.

Биз спортчилар сифатида рақибимиз лойиқ бўлмаса ҳам, уларни олқишлаймиз.
Ютқазсак, рақибни табриклаймиз. Тушкунлик ҳолатида бўлсак ҳам, келгуси мавсумда қайтишимизни ва яна ҳаракат қилиб кўришимизни айтамиз», — деди парижликлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар