Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев Парижда ўтадиган Олимпидада иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
— Олимпиадага чиққанимиз мамлакатимиз учун тарихий муҳим ютуқ бўлди. Жамоанинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман.
— Финалда майдонга туша олмадингиз?
— Ўйнашни хоҳлардим, лекин клуб ва федерация ўртасидаги келишувни ҳурмат қиламан.
— Олимпиадага борасизми?
— Буни ҳали муҳокама қилмадик. Ҳозир бор эътиборимни ЦСКАга қаратганман. Кубокни ютмоқчимиз. «Зенит»ни мағлуб эта оламиз, деб ўйлайман», — дейди москваликлар футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 жамоаси Қатарда ўтган Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллаб, тарихда илк бор Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Аббос Файзуллаев келишувга мувофиқ яримфиналдан сўнг Москва клуби ихтиёрига қайтганди.