06.05.2024 22:45
1143
Теглар
«Вест Ҳэм» Мойес мавсум якунида истеъфога чиқишини эълон қилди. Лопетеги янги бош мураббийга айланади

«Вест Ҳэм» клуби Премьер-лига жорий мавсуми якунида жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес билан хайрлашишини эълон қилди.

Клуб расмий сайтига кўра, томонлар 2023/24 йилги мавсум якунига қадар имзоланган келишувни узайтирмасликка қарор қилган. 61 ёшли мутахассис 2019 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган эди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Вест Ҳэм»да Мойес ўрнини Хулен Лопетеги эгаллайди. Томонлар келишувга эришиб бўлган, мавсум якунлангач, испаниялик мураббий билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Вест Ҳэм» 36-турдан кейин 49 очко билан АПЛда 9-ўринни эгаллаб турибди. Клуб сўнгги турда «Челси»га 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар