«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 36-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» (0:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жамоа сифатида яхшироқ ўйнашимиз керак, футболчилар яхшироқ ҳаракат қилишлари керак. Ҳаққоний мағлубият. Биз кутган ўйин эмас.
Гап фақат Каземиронинг ўйинида эмас. Барча футболчиларнинг ҳаракатларига эътибор қаратишимиз керак. Бу ўйиндан сабоқ олишимиз ва яхшиланишимиз керак.
Мухлислардан жуда миннатдорман. Улар бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Улар ҳам муаммоларимиз борлигини кўришади. Биз бирга бўлишимиз керак. Масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак. Мухлислар бизга катта ёрдам беришди.
Келажагим? Бу ҳақда ўйламайман. Жамоани қўлимдан келганича тайёрлайман. Бизда жуда кўп муаммолар бор. Ҳозир фақат жамоамни яхшилаш ҳақида ўйлайман.
«МЮ» учун мос мураббийманми? Шубҳасиз. Агар бизда керакли ўйинчилар бўлса, таркибимиз жуда яхши. Деярли барча ҳимоячиларимиз йўқ ва шунинг учун ҳам муаммога дуч келдик», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.