Тен Ҳаг «Бавария»нинг қизиқишига қарамай, «МЮ»да қолмоқчи
Эрик Тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни истамаяпти.
ESPN хабарига кўра, нидерландиялик мутахассис «Бавария»нинг қизиқишига қарамай, келаси мавсумда ҳам «МЮ»да қолишни афзал кўрмоқда.
Эрикнинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Жамоа бу мавсум АПЛда 34 турдан сўнг 54 очко жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, Мюнхен клуби ва «Манчестер Юнайтед» устози вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида маълум қилинган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар