06.05.2024 20:07
1125
Теглар
Суперлига. «Қизилқум» 90+3-дақиқадаги гол эвазига «Нефтчи» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига 6-тури доирасида «Қизилқум» Қаршида «Нефтчи»ни қабул қилди.

Навоийдаги стадион ҳали ҳам тайёр эмаслиги сабабли «Насаф» марказий ўйингоҳида ўтказилган навбатдаги учрашувда ҳам «Қизилқум» очко йўқотди.

«Қизилқум» - «Нефтчи» учрашувнинг 23-дақиқасида Шохруз Норхонов ҳисобни очган бўлса, 90+3-дақиқада Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Шу тариқа, Фарғона клуби 10 очко билан 3-ўринга кўтарилди, «Қизилқум» эса 8 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Суперлига. 6-тур

«Қизилқум» – «Нефтчи» - 1:1

Ҳакам: Илгиз Танташев

VAR: Найим Қосимов

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 90+3 – Шоҳруз Норхонов, 23.

«Қизилқум»: 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров (10.Элгужа Лобжанидзе, 60), 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (79.Диёр Рахматиллоев, 83), 71.Жамолиддин Убайдуллаев ( 4.Илҳом Ваҳобов, 73), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (23.Самандар Шукуруллаев, 46).

«Нефтчи»: 35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 8.Каталин Карп, 10.Шохруз Норхонов (77.Билолхон Тошмирзаев, 65), 11.Жавоҳир Қахрамонов (24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 65), 14.Хуршид Мухторов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (55.Манучеҳр Сафаров, 46), 20.Анвар Ғофуров, 23.Диёр Туропов, 70.Аббос Ғуломов, 99.Эффионг Нсунгуси (18.Миҳай Роман, 85).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар