06.05.2024 09:14
1791
Теглар
ПСВ — 25 карра Нидерландия чемпиони

ПСВ Нидерландия чемпионига айланди.

Петер Бош шогирдлари 32-турда «Спарта»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида зафар қучишди ва очколарини 87 тага етказишди. Чемпионат якунига икки тур қолганида 2-поғонадаги «Фейеноорд» 9 очкога ортда. 

Шу тариқа Эйнховен клуби 2017/18 йилги мавсумдан кейин илк бор Эредивизи ғолиблигини қўлга киритди. 

Бу — ПСВ тарихидаги 25-чемпионлик. Фақат «Аякс» кўпроқ ютган — 36 та.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар