06.05.2024 11:23
3303
Теглар
Палмер Ҳасселбайнкнинг рекордини такрорлади

Коул Палмер Жимми Флойд Ҳасселбайнкнинг рекордини такрорлади.

21 ёшли инглиз бу мавсумда Англия чемпионатида 30 очко қўлга киритди. Яримҳимоячи «Челси» сафида Премер-лигадаги дебют мавсумида 21 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

«Кўклар» тарихида фақатгина Ҳасселбайнк шундай муваффақиятли дебют кўрсатганди — 2000/01 йилги мавсумда. 

Бундан ташқари Палмер АПЛ тарихида 22 ёшгача бўлган даврда  бир мавсумда 30+ очко тўплаган учинчи ўйинчига айланди. Бунгача Робби Фаулер (1994/95 ва 1995/96) ва Крис Саттон (1993/94) уддалаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар