«МЮ» Магуайр ҳам сафдан чиққанини маълум қилди
Ҳарри Магуайр жароҳат олди.
Бу ҳақда «Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати хабар берди.
Англиялик футболчи мушакларидан жароҳат олди ва тахминан 3 ҳафта майдонга туша олмайдиган бўлди.
Магуайр — «МЮ»нинг жароҳат туфайли сафдан чиққан олтинчи марказий ҳимоячиси. Рафаэл Варан, Лисандро Мартинес, Жонни Эванс, Виктор Линделёф, Вилли Камбвалада ҳам турли жароҳатлар бор. Юқоридагилардан фақат Эванс 6 май кунги «Кристал Пэлас» билан баҳсга қайтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Шу тариқа манкунианликларда бирор соғлом марказий ҳимоячи қолмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар