Эрон Про лигаси. Остон Ўруновнинг дубли «Персиполис»ни 1-ўринга олиб чиқди
Эрон Про лигаси 26-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди.
Теҳрон клуби Мозандаронда «Нассажи» меҳмони бўлиб, ғалаба қозонди. Остон Ўрунов 6-дақиқада кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада мезбонлар вакили Амир Муҳаммад ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Ўрунов навбатдаги голини киритиб, якунда «Персиполис»нинг ғалабасини таъминлади – 2:1.
Шу тариқа, «Персиполис» очколари сонини 56тага етказиб, «Истиқлол»ни (54 очко) ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди. Жалолиддин Машарипов тўп сураётган «Истиқлол» ўз ўйинини бугун соат 22:00да бошлайди.
Эрон Про лигаси. 26-тур
Нассажи Мозандарон – Персиполис – 1:2
Голлар: Амир Муҳаммад Хушманд 59 – Остон Ўрунов 6, 69.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар