«Бавария»да де Лигт сафга қайтди, яна бир ҳимоячи эса жароҳат сабаб «Реал» билан ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди
Рафаэл Геррейру «Реал»га қарши Чемпионлар Лигасининг иккинчи яримфиналида иштирок эта олмайди.
«Бавария» ҳимоячиси «Штутгарт» билан ўйинда (1:3) жароҳат олди, у баҳснинг 17-дақиқасида алмаштирилди. Клуб тиббий штаби футболчининг тўпиғидан жароҳат олганини тасдиқлади.
Шу билан бирга Маттейс де Лигт ва Жамол Мусиала «Бавария» машғулотларига қайтгани маълум қилинди. Нидерландиялик ҳимоячи мадридликларга қарши дастлабки ўйинни (2:2) ўтказиб юборганди. Мусиала эса «Реал» билан тўлиқ ҳаракат қилди, аммо пайларидаги оғриқ сабаб Бундеслига ўйинида майдонга туширилмади.
«Реал»га қарши яримфинал жавоб учрашуви 8 май куни Мадридда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар