«Бавария» тен Ҳагнинг вакиллари билан учрашди. Мураббий «МЮ»дан кетадиган бўлса, Мюнхен клубида ишлашга тайёр
Эрик тен Ҳаг «Бавария»ни бошқариши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда Мюнхен клуби ва «Манчестер Юнайтед» устози вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Ҳозирча нидерландиялик мутахассис билан тўғридан тўғри алоқалар бўлмаган.
Таъкидланишича, мураббийнинг «МЮ»даги келажаги ноаниқ. Эрик билан шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Аммо агар у мавсум охирида инглиз клубидан истеъфога чиқариладиган бўлса, «Бавария»ни бошқаришга тайёр.
Тен Ҳагга немис жамоаси бегона эмас, у ўз вақтида «Бавария»нинг ёшлар жамоасида ишлаган.
Бундан ташқари, яна икки клуб тен Ҳагга қизиқиш билдирган ва улардан бири унинг собиқ жамоаси «Аякс»дир.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар