06.05.2024 09:27
4515
Теглар
«Байер» мағлубиятсиз серия бўйича «Бенфика»нинг 59 йиллик рекордини такрорлади 

«Байер» «Бенфика»нинг ХХ асрдаги рекордини такрорлади.

Леверкузен клуби Бундеслиганинг 32-турида «Айнтрахт»ни меҳмонда мағлуб этди (5:1) ва мағлубиятсиз сериясини 48 та ўйинга етказди. 

Бу кўрсаткич бўйича немис клуби «Бенфика» билан тенглашди, лиссабонликлар ҳам 1963 йилнинг 22 декабридан 1965 йилнинг 7 февралига қадар барча расмий мусобақаларда кетма-кет 48 та ўйинда ютқазишмаган. 

Бу — еврокубокларда иштирок этган клублар учун Европа футболи тарихидаги энг узун сериялар. Агар Алонсо жамоаси пайшанба куни Европа Лигаси яримфиналида «Рома»га енгилмаса, мутлақ рекордчига айланади. 

Аввалроқ «Байер» топ лига жамоалари ўртасида мағлубиятсиз серия бўйича «Ювентус» рекордини (43) янгилаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар