06.05.2024 13:14
8249
Теглар
39 ёшли Силванинг кейинги жамоаси маълум

Тиаго Силва мавсум охирида «Флуминенсе» футболчисига айланади.

39 ёшли ҳимоячи Рио-де-Жанейро клубига эркин агент сифатида қўшилади. Аввалроқ футболчи 4 йиллик фаолиятидан сўнг «Челси»ни тарк этишини маълум қилганди. 

Силвада Премер-лига ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор эди, аммо у ўзи тарбияланган жамоага қайтишга қарор қилди.

Ҳимоячи 2006 йилдан 2009 йилгача «Флуминенсе» сафида ўйнаб, 147 та баҳсда 14 та гол урган ва 2007 йилда жамоа билан Бразилия кубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар