04.05.2024 12:33
1279
Теглар
УЕФА Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сонини 23 дан 26 нафарга оширди

Евро-2024да жамоалар фойдалана оладиган футболчилар сони 26 нафарга оширилди. 

УЕФА ижроия қўмитаси аъзолари томонидан ўтказилган масофавий овоз бериш орқали қайдномадаги ўйинчилар сонини 23 дан 26 нафарга кўпайтирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

22 апрел куни бу ташаббус УЕФАнинг миллий жамоалар мусобақалари комиссияси томонидан кўп овоз билан қўллаб-қувватланган. Аввалроқ Еврода иштирок этувчи жамоаларнинг айрим мураббийлари ҳам қарорни қўллаб-қувватлаб чиқишганди. 

26 футболчининг барчаси ўйин учун расмий қайдномага киритилиши ва захира ўриндиғида бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш амалиётдан 2021 йилдаги сўнгги Европа чемпионати, шунингдек, 2022 йили Қатарда бўлиб ўтган мундиалда ҳам фойдаланилганди. 

Евро-2024 Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади. Жамоалар қайдномаларни 7 июнгача топширишлари керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар