«Реал» «Бавария»га қарши ўйингача чемпионликни нишонлашни режалаштирмаяпти.
АS нашрининг ёзишича, Мадрид клуби бугун — 4 май куни Ла Лига чемпионига айланса ҳам, оммавий тадбирлар ташкил қилмайди.
Жамоа бор этиборини Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Бавария»га қарши жавоб ўйинига қаратган ва финал масаласи ҳал қилингандан кейингина ҳар қандай маросимларни ўтказиши мумкин.
Шу билан бирга Мадрид маъмурияти мухлислар чемпионликни нишонлаш учун йиғилган тақдирда Сибелес майдонига полиция юбормоқчи.
34-турда пешқадам «Реал» (84) «Кадис»ни қабул қилса, 2-ўриндаги «Барселона» (73) 3-поғонадаги «Жирона»га (71) қарши сафарда баҳс олиб боради. Чемпионликни қўлга киритиш учун Мадрид клубига 4 очко керак. Аммо Каталония дербисида «Барса» ютолмаса, «қироллик клуби» бугуноқ Ла Лига ғолибига айланади.