04.05.2024 12:35
5182
Мбаппе Рамоснинг Мадриддаги 18 млн евролик уйини сотиб оладиган бўлди

Килиан Мбаппе 18 млн евро эвазига Серхио Рамоснинг Мадриддаги уйини сотиб олади. 

Vozpopuli хабарига кўра, ўйинчилар уй-жой сотуви бўйича келишиб олишган. Франциялик ҳужумчи «Реал»га ўтиши аниқ бўлса, уйни ҳам харид қилади. 

Футболчиларнинг энг яқин маслаҳатчилари — Мбаппенинг онаси Фаиза Ламари ва Рамоснинг акаси Рене ўртасида тўғридан тўғри келишув бўлди. 

Аввалроқ Серхио худди шу ҳудуддаги бошқа уйини «ПСЖ»даги собиқ шеригига тахминан 6 млн еврога сотишни режалаштирган, бироқ Килиан элита турар жойи бўлган Ла Моралехадаги қимматроқ вариантни афзал кўрди. Бу ҳудуддаги уйлар бошқа жойларга қараганда қимматроқ.

Майдони 1000 м² бўлган 18 млн евролик қаср 15 000 м² дан ортиқ майдонда жойлашган бўлиб, унинг тартиби Мбаппенинг оиласи учун зарур бўлган хавфсизлик талабларига жавоб беради.

Маълумотларга кўра, «ПСЖ» ҳужумчиси «Реал» билан шартнома имзолагани учун 100 млн евро атрофида бонус ва йилига 50 млн еврога маош олиши мумкин. Бу уни жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар