04.05.2024 09:35
1828
Теглар
Фоден — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси 

Англия футбол журналистлари уюшмаси «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоденни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топди. 

«Шаҳарликлар» ҳавбеки 42 % овоз олди ва «Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райсни ортда қолдирди. 

Учинчи ўринни «Манчестер Сити» таянч яримҳимоячиси Родри эгаллади.

Шунингдек, топ-6дан Мартин Эдегор («Арсенал»), Олли Уоткинс («Астон Вилла») ва Коул Палмер («Челси») ҳам ўрин олди. 

Бу мавсумда Фоден Премер-лигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар