03.05.2024 16:06
1903
Теглар
Тухел: «Бавария»нинг келажагидан кўнглим тўқ»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел Мюнхен клубидаги фаолият мураббийлар учун жозибадорлигини йўқотгани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини айди.

«Бундай деб ўйламайман. Бу ердаги иш мен учун жозибадор кўринган. Акс ҳолда Мюнхенда иш бошламасдим. Ҳамон клубнинг бош мураббийиман ва олдимизда Чемпионлар лигаси финалида тўп суриш мақсади турибди. «Бавария»нинг келажаги масаласига келсак, бундан кўнглим тўқ», - дейди Тухел.

Маълумот учун, Тухел мавсум якунида клуб билан келишувини бекор қилади. Аввалроқ, Хаби Алонсо, Нагельсманн ва Рангник Мюнхен клуби таклифини рад этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар