03.05.2024 17:35
3573
Теглар
Расман: Марко Ройс мавсум якунида «Боруссия» билан хайрлашади

«Боруссия» клуби жамоанинг узоқ йиллик сардори Марко Ройс мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Дортмунд жамоаси ва 34 ёшли футболчи мавсум якунида ниҳоясига етадиган шартномани узайтирмасликка қарор қилган.

«Марко Ройс – клуб тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири. У Дортмундда таваллуд топди, қарийб 10 йил ёшлар жамоамизда ўйнади, 12 йил асосий жамоамизда тўп суриб, сардорлик қилди.

Маркога омад тилаб қоламиз. У профессионал фаолиятидан кейин «Боруссия»га қайтишига ишонамиз. Уни бу клубда қизиқарли вазифалар кутиб турибди», - дейди клуб бош директори Ҳанс-Йоахим Ватцке.

Маълумот учун, Марко Ройс 1995-2005 йиллар давомида клубнинг ёшлар жамоасида, 2012 йилдан эса асосий жамоада ҳаракат қилиб келди. Ройс жамоа билан икки марта Германия кубоги соҳибига айланган. У жами 424 ўйинда 168та гол ва 128та ассистга муаллифлик қилган.

Жорий мавсумда эса Ройс Бундеслигада 23 ўйинда 4та гол ва 3 ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар