«Тоттенҳэм» бош мураббийи Анге Постекоглу АПЛ 26-туридан ўрин олган «Челси» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Етарлича яхши ўйнамадик ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммамга олишим керак. Мен мураббийман, футболчиларни майдонга туширган ҳам менман, масъулият менда.
Ўз футболимизга бўлган ишончни бироз йўқотгандекмиз ва буни ўзгартиришим керак. Гап биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборишда эмас, ўйинга ёндашувимизда. Биз керакли даражадан узоқда эдик. Бу — менинг айбим.
Бир қанча вақт адашдик ва ривожланиш йўлида буни енгиб ўтишимиз керак.
Майдонга чиқиб, муносиб ўйин кўрсатишимиз керак. Баъзида буни мажбурлаб чиқаришга тўғри келади. Бугун яхши эмасдик.
Топ-4? Бундай саволларга қандай жавоб беришни билмайман. Бугун биз ёмон эдик, бошқа нарсани ўйлашнинг нима кераги бор?
Менинг вазифам кейинги сафар яхшироқ ўйнашимизга ишонч ҳосил қилишдир», — деди «шпорлар» устози Sky Sports нашрига берган интервюсида.
34 ўйиндан кейин 60 очко тўплаган «Тоттенҳэм» АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.