03.05.2024 18:28
1289
Теглар
Куртуа мавсумдаги биринчи ўйинини «Кадис»га қарши ўтказади

Тибо Куртуа Ла Лига 34-турида жорий мавсумдаги дастлабки учрашувини ўтказади.

Marca хабарига кўра, белгиялик дарвозабон жароҳатидан тўлиқ тикланиб, «Реал»нинг «Кадис»га қарши ўйинида майдонга тушади. Клуб бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам бу хабарни тасдиқлаган.

Тибо Куртуа хочсимон пайлари узилганидан кейин жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган эди.

«Тибода ҳаммаси жойида. У майдонга қайтди. Куртуа ва Милитаонинг сафга қайтиши биз учун жуда яхши хабар», - дейди Анчелотти.

Қайд этилишича, Андрей Лунин «Бавария»га қарши жавоб баҳсида мадридликлар дарвозасини қўриқлайди.

Маълумот учун, «Реал» - «Кадис» баҳси шанба куни соат 19:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар