«Црвена Звезда» — қаторасига 7-бор Сербия чемпиони
«Црвена Звезда» қаторасига 7-марта Сербия чемпионига айланди.
2 май куни Белград жамоаси «Бачка Топола» клубини мағлуб этди (2:1) ва 84 очко билан муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Энг яқин таъқибчи «Партизан» чемпионат тугашига 4 та тур қолганида 70 очкога эга, яъни 14 очко кам. Бу жамоа охирги марта 2016/2017 йилги мавсумда мамлакат чемпионига айланганди.
2017/18 йилги мавсумдан буён эса фақат «Црвена Звезда» чемпион бўлмоқда. Клуб 11 та ғолиблик билан Сербияда энг кўп титулли клуб ҳисобланади. «Партизан»да 8 та чемпионлик бор.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар