02.05.2024 10:11
1963
Теглар
Терзич: «Жавоб ўйинида дуранг керак, аммо ғалаба қозонишни хоҳлаймиз»

«Боруссия Д» бош мураббийи Эдин Терзич «ПСЖ»га (1:0) қарши ЕЧЛ яримфиналидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ҳаққоний ғалаба. Жамоа яхши ўйин кўрсатди.

Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо рақиб ҳам тўп киритиши мумкин эди. Шунинг учун бу — нормал натижа, назаримда. Биз кўп ҳаракат қилдик, бундай баҳсда шундай ўйнаш керак. 

«Уэмбли»га йўлланма қўлга киритишимиз керак. Энди жавоб ўйинида дуранг керак, лекин биз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

Бизда кичик устунлик ва яхши имконият бор», — дея Терзичнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Жавоб беллашуви 7 май куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар