Доҳада Осиё кубоги U23 3-ўрин учун ўйин якунига етди. Унда Ироқ Индонезия устидан иродали ғалабага эришиб, 3-ўринни олиш билан бирга Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.
Учрашувда Женнернинг голидан кейин индонезияликлар ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, биринчи бўлимнинг ўзида Таҳсин фарқни тенглаштирди – 1:1.
Асосий вақтда ғолиб номи аниқ бўлмагач, жамоалар қўшимча бўлимларга таклиф этилди. 96-дақиқада Али Ясимнинг киритган голи ироқликларга иродали ғалаба келтирди – 2:1.
Шу тариқа, Ироқ Париж-2024га йўлланма олган Осиёнинг 3-жамоасига айланди. Ироқликлар Аргентина, Марокаш ва Украина жой олган В гуруҳидан ўрин олишди.
Индонезия эса Африканинг Гвинея жамоасига қарши плей-офф орқали Парижга йўлланма олиш имкониятига эга.
Маълумот учун, финал эртага 3 май куни Ўзбекистон ва Япония ўртасида бўлиб ўтади.
Осиё кубоги U23. 3-ўрин учун ўйин
2 май (пайшанба)
Ироқ U23 – Индонезия – U23 – 2:1
Голлар: Заид Таҳсин 27, Али Ясим 96 – Ивар Женнер
Ироқ U23: Ҳусайн Ҳасан, Жозеф Ал Имом, Аҳмад Макнази, Заид Таҳсин, Али Жасcим, Бинд Озод, Ниҳад Муҳаммад, Мунтадир Муҳаммад, Каррар Муҳаммад Али, Мустафо Садун, Ридо Фадил.
Индонезия U23: Ари, Фаҳмий, Феррари, Женнер, Фердинан, Сулаймон, Ҳабнер, Струик, Арҳан, Сройер, Чжоэ-А-Он.