«МЮ»нинг янги раҳбарияти тен Ҳагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти
Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»да қолиши мумкин.
The Athletic'нинг ёзишича, клуб янги мавсумга тайёргарликни нидерландиялик мутахассис билан олиб боради.
«Юнайтед» акциядори бўлган INEOS вакилларининг фикрича, раҳбарият мураббий муваффақиятга эришиши учун унга қулай шароит яратмаган.
Шунингдек, мураббийни ўзгартиришда унга тўланадиган товон пули ва янги мутахассис тайинлаш билан боғлиқ харажатлар ҳам ҳисобга олинади. «МЮ» тен Ҳаг ўрнига ҳали аниқ муқобил номзодларни кўрмаяпти.
Бироқ таъкидланишича, INEOS «ўзгариш зарурлиги ҳақида етарли далилларни кўрса, иккиланмайди».
«МЮ» АПЛ турнир жадвалида 34-турдан кейин 54 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар