02.05.2024 15:01
9911
Гвардиола Гундўғанни қўйиб юборганидан афсусда

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»да Илкай Гундўғанни соғинмоқда. 

53 ёшли мутахассисга германиялик яримҳимоячининг ўйинга таъсири ва даражаси етишмаяпти. Англия клуби футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилмаганидан афсусда, деб хабар беради Mundo Deportivo. 

Мураббий Гундўғаннинг ўйин услубига мухлис саналади. Шу сабаб футболчи Гвардиола инглиз клубига келганидан кейин унинг биринчи трансфер бўлган. Илкайнинг ўрнини Матео Ковачич ҳам, Матеуш Нунеш ҳам тўлдира олмади.

Пеп Гундўғанни қўйиб юборишни истамаганди, аммо «Сити» футболчининг кетишини хотиржам қабул қилди. Германия миллий жамоаси аъзоси кийиниш хонасида ҳам, майдонда ҳам алмаштириб бўлмайдиган клуб сардорларидан бири бўлиб, муҳим лаҳзаларда ажойиб узатмаларни амалга оширар ва голлар урарди.

33 ёшли яримҳимоячи «Барселона»да ўйнамоқда. У Ла Лиганинг ушбу мавсумида 32 ўйинда 5 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар