02.05.2024 14:59
2909
Теглар
Дел Пиеро: «Санчо ЕЧЛда шундай ўйнашга қодир бўлса, «МЮ»га қайтиши керак»

Алессандро Дел Пиеронинг фикрича, Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га қайтиши керак.

Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси англиялик футболчининг Чемпионлар Лигаси яримфиналидаги «ПСЖ»га (1:0) қарши ўйинидан ҳайратда қолди.

«Агар футболчи мана шундай даражадаги баҳсларда ўйнашга қодир бўлса, у «Манчестер Юнайтед»га қайтиши керак», — дейди Дел Пиеро

Эслатиб ўтамиз, Санчо Дортмундда ижара асосида ўйнамоқда ва ҳамон «МЮ»га тегишли. Манкунианликлар устози Эрик тен Ҳаг билан зиддият туфайли футболчи жамоани тарк этганди.

Жейдон Париж клубига қарши яримфиналнинг биринчи ўйинида 12 бор дриблинг амалга оширди. Рақиб жамоа сафида эса барча футболчилар умумий ҳисобда 11 марта дриблинг кўрсатишди. Шунингдек, инглиз футболчиси ЕЧЛда охирги 16 йил ичида бир ўйинда энг кўп муваффақиятли дриблинг ишлатган футболчига айланди. Сўнгги бор 2008 йил Лионел Месси «МЮ»га қарши баҳсда 16 марта рақибларни алдаб ўтган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар