«Вест Ҳэм» ҳужумчиси Майкл Антонио «Ливерпул»га қарши ўйинда (2:2) рақиб бош мураббийи Юрген Клопп ва ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўртасида нима юз берганини маълум қилди.
«Бу инсайдерлик маълумот эмас, бу ҳақда менга ҳеч ким айтгани йўқ. Ўзим уларнинг ўйин олди машғулотларда нима ҳақида гапиришганини эшитдим.
«Ливерпул» футболчилари майдонга чиқаётганда Клопп уларни қучоқлаб, омад тилайди. Аммо Салоҳ ўша пайтда бошқа томонга қараб кетди. Кейин эса у Клоппга шунчаки қўл ташлади.
Аниқки, бу Юргенга ёқмади ва у Салоҳга қарата: «Яна захира ўриндиғида ўтиришни хоҳлаяпсанми?», деди.
Муҳаммад унга нима деб жавоб қайтарганини менга ҳеч ким айтмади», - дейди Майкл Антонио.
Эслатиб ўтамиз, учрашувдан кейин Муҳаммад Салоҳ Клопп билан ўртасида нима рўй берганини айтса, «ҳамма жой ёнишини» айтганди. Клопп эса бу борада ўйинчи билан гаплашиб олгани ва мавзу ёпилгани ҳақида маълум қилганди.