Бир ҳафта давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари мезбонлик қилган ҳоккей бўйича U18 Осиё-Океания кубоги ўз якунига етди.
Қувонарлиси, Осиё ва Океаниянинг 10 та мамлакат жамоаси қатнашган чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон U18 жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ҳамюртларимиз финал баҳсида таиландлик тенгқурларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришишди. Учинчи ўрин эса Мўғулистон жамоасига насиб этди.
Осиё-Океания кубоги U18. Финал
Ўзбекистон – Таиланд – 2:1
3-ўрин учун ўйин
Мўғулистон – БАА – 12:3.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U18 жамоаси – расмий турнирларда мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган ягона миллий жамоа саналади. Тошкент ва Самарқандда ўтган турнир эса IIHF томонидан Ўзбекистонга ишониб топширилган илк мусобақага айланди.