01.05.2024 21:26
2137
Теглар
Кроос «Бавария»га қарши жавоб баҳси ҳақида: «Мавсумдаги энг муҳим ўйин бўлади»

Тони Кроос Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйини доирасидаги «Бавария»га қарши ўйин бўйича фикрини билдирди.

Мюнхендаги учрашувда дуранг қайд этилди – 2:2.

«Бу ўзига хос тўқнашувга айланиши шубҳасиз. Бу биз учун мавсумдаги энг муҳим ўйин бўлади.

«Реал» ҳеч қачон таслим бўлмайдиган жамоа. Мюнхенда ҳам дастлабки 15 дақиқаликда катта босимни қайтара олдик. Аммо уларга бу даража кўп имконият бермаслигимиз керак эди. Жавоб баҳсида яхшироқ ўйнашимизга ишонаман», - дейди Кроос.

Маълумот учун, «Реал» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб баҳси 8 май куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар