Кейн «Бавария» ҳақида: «Совринларни кутгандим. Бундеслига ва кубокда бунинг иложи бўлмади, ЕЧЛ – энг муҳими»
Ҳарри Кейн «Бавария»даги режалари ҳақида гапирди.
«Мюнхенга бир мавсумга келганим йўқ, ҳали кўп йиллар бу ерда бўламан. Албатта, шу мавсумдаёқ клуб билан совринларни қўлга киритишни кутгандим. Аммо Бундеслига ва кубок баҳсларида бунинг иложи бўлмади. Чемпионлар лигаси – энг муҳим турнир. Бу ерга айнан мана шундай катта ўйинларда тўп суриш учун келганман. Келаси ҳафтада Мадридда ўтадиган баҳсдан кўра муҳимроқ ўйин йўқ биз учун», - дейди Кейн ўйиндан кейин.
Маълумот учун, ЕЧЛ яримфинали доирасидаги «Бавария» - «Реал» ўйинида дуранг (2:2) қайд этилди, жавоб баҳси 8 май куни Мадридда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар