Энрике: «ОАВ «ПСЖ»ни фаворит ҳисоблаяпти? Мен анчадан бери улар футбол ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтиб келаман»
Луис Энрике Чемпионлар Лигаси яримфинали доирасидаги «Боруссия Дортмунд» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«ОАВ «ПСЖ»ни яққол фаворит деб ҳисобламоқда? Шунинг учун мен анчадан бери матбуот футбол ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтиб келаман.
Европача муҳитда ўзгача ўйиндан завқланиш ажойиб бўлади. Яримфиналдаги мағлубият тўрт жамоанинг ҳар бирини хафа қилишига ишонаман.
Баҳс чоракфиналдагидек бўлади. Ўз футболимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу ажойиб томоша бўлади, голлар бўлади», — дея парижликлар устозининг сўзларини келтиради RMC Sport.
«Боруссия» — «ПСЖ» баҳси бугун, 1 май куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар