01.05.2024 09:21
3529
Анчелотти: «Бавария» энг яхши ўйинини кўрсатди, биз эса йўқ. Аммо Лондонга бориш учун яхши вазиятдамиз»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Бавария» (2:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Бизнинг вазиятларимиз иккинчи бўлим бошида бўлди ва айнан ўшанда икки гол ўтказиб юбордик. Рақиб ўзининг энг зўр ҳолатини кўрсатди. Лекин, менимча, биз ундай эмасдик. Аммо келаси чоршанба куни ўзимизни кўрсатиш имкониятига эга бўламиз.

Биринчи бўлимда ҳимояландик, лекин паст интенсивлик билан. Иккинчи бўлимда эса устунликни қўлдан чиқарганимизда, кўпроқ прессинг қила бошладик. Ўзимизни қулай ҳис қилдик, аммо интенсивлик етишмади.

Ўйинни яхши якунладик, бу қарама-қаршиликда тенглик бор эди. Бу ерда 90 дақиқа қийналишимиз керак эди.

Баъзида тўпга эгалик қилдик ва «Бавария» унчалик босим ўтказмади. Бўш ҳудудлар қолди. Улар анча юқорида ҳимояланишди ва биз бундан биринчи голда фойдаландик: Кроосдан қойилмамом пас, Винисиуснинг ажойиб ҳаракати.

Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида яхши ҳолатдамиз. Лондонга боришга ҳаракат қилишимиз керак», — дейди италиялик мутахассис Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар